HUMOнинг 250 дан ортиқ банкоматлари Visa карталарини қабул қилишни бошлади

Ўзбекистон аҳолиси, чет эллик меҳмонлар ва сайёҳларга Visa халқаро карталаридан миллий валютада маблағларни ечиш имконияти тақдим этилди. Бу ҳақда МБ ахборот хизмати хабар берди.
Банкоматдан миллий валютада нақд пул маблағларини бериш учун комиссион ҳақни банкнинг ўзи белгилайди. Туристик шаҳарларда миллий валютада пулларни ечиб олиш имкониятини берувчи HUMO банкоматлари йирик диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, бозорлар ва ҳ.к. атрофидаги 24/7 шохобчаларида жойлашган. Банкоматлар тармоги кундан кунга кенгаиб бориши давом этмоқда.
Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Visa компанияси Ўзбекистонда рақамли тўловлар инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини биргаликда амалга ошириш мақсадига қаратилган Ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандуми имзоланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг