Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматининг мулоқотга очиқлигини олқишлайди

19:32 06 Июль 2022 Сиёсат
753 0

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги дипломатик ваколатхонамиз раҳбари Жавлон Ваҳобов Американинг Human Rights Watch
инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Хью Уилямсон билан учрашди. 

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси «Халқ сўзи»га маълум қилди. Учрашувда конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, Конституцияга таклиф этилаётган ўзгартиришларнинг аҳамияти ташкилот вакилига атрофлича тушунтирилди. Хусусан, ўзгартиришлар бўйича жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ жараённи таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. 

Шунингдек, мулоқотда Қорақалпоғистонда юз берган воқеаларнинг асл сабаблари, гижгижловчиларнинг кўзлаган мақсадлари, улар томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар, шунингдек, оқибатлари ҳақида ҳам сўз боради. Ҳукумат томонидан ҳудуддаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, хусусан, фавқулодда ҳолат жорий қилиш сабаблари ҳам ҳақида қайд этилди.

Х.Уилямсон Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу масала бўйича мулоқотга очиқлиги учун миннатдорлик билдирди ва воқеа ҳолатлари бўйича кенг қамровли ва ошкора тергов ўтказиш қатъиятини олқишлади. 

Human Rights Watch вакили ушбу воқеалар оқибатларини бартараф этиш бўйича кейинги ҳаракатлар Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар учун ҳал қилувчи синов бўлишини яна бир бор таъкидлади.

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакили, шунингдек, Қорақалпоғистонда интернетдан тўлиқ фойдаланишни қайта тиклаш муҳимлигини, унинг сўзларига кўра, бу одамлар ўртасидаги мулоқот ва ахборотнинг эркин оқимини таъминлашини таъкидлади. Х.Уилямсоннинг фикрича, бу ҳам турли шов-шув ва миш-мишларнинг тарқалишини тўхтатишга ёрдам беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер