Ҳудудларни сув билан таъминлаш кўлами ортди

12:32 17 Ноябрь 2020 Жамият
186 0

Гарчи мамлакатимизда куз-қиш мавсуми ҳукм сураётган бўлса-да, аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида олиб борилаётган ишлар бир сония ҳам эътибордан четда қолгани йўқ. Жумладан, Хўжаобод туманидаги «Андижон» МФЙда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишларига якун ясалди.

— Бунинг учун маҳалла бўйлаб янги сув тармоғини тортиш, 4 та кўчадаги тармоқни асосий тармоққа улаш ва сув қудуғига янги насос ўрнатиш ишлари олиб борилди, — дейди «Андижон сув таъминоти» МЧЖ туман бўлимининг раҳбари Бахтиёржон Комилов.

Олиб борилган ишлар натижасида маҳалладаги 110 та хонадонда истиқомат қилувчи 400 нафар аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилди.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?