Ҳудудлардаги муаммолар ҳал этилмас экан, одамларнинг норозилиги кўпайиб бораверади — Сенат Раиси

12:13 12 Март 2021 Сиёсат
616 0

Айни пайтда Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси давом этмоқда. Унда Сенат Раиси Танзила Норбоева қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

— Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳозирги кунда олдимизда турган энг муҳим вазифалардан. Бироқ бу масалага ҳамма ҳам масъулият билан ёндашмаяпти. Президентимизнинг яқинда Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифлари давомида ҳудудларда тўпланиб қолган муаммоларни, маҳаллалардаги ҳолатни ҳаммамиз кўрдик. Аҳоли ўз норозилигини яширмаяпти. Ташрифлар давомида марказий ва ҳудудий ижро органлар фаолиятига баҳо ҳам берилмоқда. Муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ вазифалар ҳам белгиланиб, ҳокимлар ўша жойларга кўчиб ўтиб муаммоларни ҳал этяпти.

Лекин савол туғилади. Ҳудудлардаги бундай муаммоларни наҳотки жойлардаги халқ вакиллари — депутатлар, сенаторлар кўрмаган. Ахир улар ҳам шу ҳудудда яшайди-ку. Одамлар уларга ишонч билдириб қўйган-ку. Қонун ваколат, давлат минбар бериб қўйибди. Қани жонкуярлик, қани фаоллик. Токи ҳудудлардаги муаммолар ҳал этилмас экан, одамларнинг норозилиги кўпайиб бораверади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?