“Ҳозирги вақтда самарали вакцинани олиш мумкинлигига умид бор. Аммо...” — ЖССТ раҳбари

19:49 07 Август 2020 Дунё
614 0

Иллюстратив сурат

Ҳозирда дунё бўйлаб 200 дан ортиқ коронавирус вакциналари ишлаб чиқилмоқда, уларнинг олтитаси эса аллақачон клиник синовлардан ўтмоқда.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Адханом Гебрейсес Американинг Аспен шаҳрида бўлиб ўтган хавфсизлик форумида маълум қилди.

“Бизда ҳозирда 200 дан ортиқ номзод вакциналари мавжуд. Шундан олтитаси клиник синовларда жуда яхши босқичда. Ҳозирги вақтда самарали вакцинани олиш мумкинлигига умид бор. Аммо клиник тадқиқотлар натижаси маълум бўлмагунча, вакцинамиз бор деб айта олмаймиз”, дейди Тедрос Адханом Гебрейсес.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?