Ҳомиладор ва эмизикли аёллар нима учун коронавирусга қарши эмланмаяпти?

15:11 02 Август 2021 Жамият
322 0

Матбуот анжуманида Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова ҳомиладор ва эмизикли аёллар нима учун эмланмаётганини тушунтирди.

«Бунинг асосий сабаби — коронавирусга қарши вакциналарнинг клиник синовлари ҳомиладор ва эмизикли аёлларда ўтказилмаган. Чунки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабига кўра, клиник синовлар аҳолининг қайси қатламида ўтказилган бўлса, вакциналар ҳам ўша қатлам орасида қилиниши лозим.

Бундан ташқари, бугунги кунда бу борада бутун дунё олимлари, хусусан, ўзимизда ҳам эмизикли аёлларни эмлаш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. Масалан, эмизувчи ҳайвон — сигирларда вакциналар синовдан ўтказилди, ҳозирча ҳеч қандай ножўя таъсир сезилмади. Эмланган сигир сутида антитаначалар топилди. Бу — эмизувчилар эмланган тақдирда, касалликка қарши иммунитет унинг боласига ҳам ўтади, дегани.

Ўйлайманки, кейинги босқич синовларда эмизикли аёлларга ҳам қўллаш мумкин. Ҳозиргача бўлган тадқиқотлар ножўя таъсири йўқ эканини кўрсатмоқда», деди у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?