Ҳокимлик сотувчи аёлнинг бозордан куч билан олиб кетилганига изоҳ берди

13:05 08 Июнь 2024 Жамият
793 0

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқлар орқали бозорда савдогар аёл ва ИИБ ходимлари ўртасида низо келиб чиққани ва ходимлар аёлни куч билан мажмуа ҳудудидан олиб чиқиб кетаётгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокимлиги изоҳ берди.

Билдирилишича, воқеа 2023 йилнинг сентябрь ойида Шўрчи деҳқон бозорида содир бўлган. Унда туман ИИБ ходимлари бозорнинг ўртасида, яъни харидорлар ўтиш-қайтиш йўлларида озиқ-овқат маҳсулотларини чиқариб сотаётган Х.А. (аёл) билан тушунтириш ишлари олиб борган.

Ҳолатни тушунишни истамаган сотувчи ИИБ ва ППХ ходимлари томонидан унга нисбатан расмийлаштирилаётган далолатномани олиб йиртиб ташлаган ва уларни ҳақорат қилган.

Шундан сўнг, Х.А. туман ИИБ биносига олиб келинган ва тегишли қонуний ҳужжатлар тўпланиб, унга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси, 194-моддаси 1-қисми, 195-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан Х.А.га нисбатан БҲМ 10 баравари яъни 3,3 миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?