Ҳоким ёрдамчиси кўп йиллик муаммони вилоят раҳбари ёрдамида ҳал қилди

Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилояти Учкўприк туманига қарашли “Учкўприк” маҳалла фуқаролар йиғинида иш бошлаган ҳоким ёрдамчиси Дилшод Далиев ҳудуддаги Шодлик мавзеси аҳолисини бир неча йилдан буён қийнаб келаётган муаммо бўйича вилоят раҳбари Хайрулло Бозоровга мурожаат қилди.
Гап шандаки, бу ҳудуддаги икки қаватли уйда яшовчи оилалар уйнинг ертўла қисмида сув тўпланиб қолишидан кўп йиллар давомида азият чекиб келаётган эди. Боиси ушбу кўп қаватли уйларнинг ёнидан оқиб ўтувчи анҳор бир неча йиллардан буён тозаланмаган, махсус техникалар ёрдамида тозалаш учун эса унинг атрофига ноқонуний уйлар қуриб олингани тўсқинлик қилаётганди.
Вилоят ҳокими ноқонуний қурилган уйларни бузиш, хонадон эгалари розилиги билан дарахтларни кесиш, анҳорни ковлаб захни кетказиш бўйича соҳа масъулларига топшириқ берди. Шунингдек, маънан эскирган уйлар ўрнида 5-7 қаватли кўп қаватли уйлар қуриш, хонадон эгаларини рози қилган ҳолда тез фурсатда қурилиш ишларига киришиш бўйича келишиб олинди.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тадқиқот хулосаси: Коронавируснинг давомли асоратлари эмланганларда кам кузатилади
- Тўпаланг ГEС иншоотида техник носозлик тўлиқ бартараф этилган. Вазият барқарор — «Ўзбекгидроэнерго» АЖ
- Конституциявий қонун лойиҳаси 25 июнь кунидан «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида умумхалқ муҳокамасига қўйилади
- «Китоб уйчалари», «Ёш китобхон клуби»... Artel компанияси китобхонликни кенг тарғиб қилмоқда
- Хиллари Клинтон 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этмаслигини маълум қилди
- Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг