Ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш бўйича тавсиясига энди ҳоким аралаша олмайди

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (161-сон, 19.04.2023 й.) қабул қилинди.
Унга кўра:
— оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида аҳоли ва тадбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун 13 триллион сўм ажратилади;
— оилавий дастурлар бўйича кредитларни йиллик 14 фоиз ставкада ажратиш тартиби сақлаб қолинади;
— Ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан баъзи тадбиркорларга 50 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз берилади;
— кредитлар биринчи навбатда дастурга мувофиқ аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади;
— қолаверса, дастурлар доирасида аввал кредит олиб, ундан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорларга фаолиятини янада кенгайтириши ушбу кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат берилади;
— ҳокимлар деҳқонларга ердан унумли фойдаланишга ва “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулотлар етиштиришга ва уларни ўз бозорини топишга кўмаклашади;
— “маркетплейс” тизими “Е-актив” ахборот тизими билан интеграция қилинади;
— ушбу маҳсулотларнинг нархлари кўрсатилаётган хизматлар ва бошқа омиллар ҳисобига ички бозор нархларига қараганда асоссиз ошиб кетмаслигини Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз назоратига олади;
— ва энг асосийси, эндиликда ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш бўйича тавсия беришига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аралашувига йўл қўйилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Ҳанжоуда Осиё ўйинларига старт берилди. Очилиш маросимидан фоторепортаж
- Астраханда VIII Каспий медиафоруми бўлиб ўтди
- Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти вафоти муносабати билан таъзия йўллади
- Ҳанжоу-2022: Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалда!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг