Ҳоким ёрдамчилари тажриба алмашди

14:26 25 Ноябрь 2021 Жамият
206 0

Фото: "Халқ сўзи"

Айни вақтда юртимизнинг барча маҳаллаларида аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириши учун молиявий кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, мавжудларини ривожлантириш, шу орқали жойларда камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси институти амалиётга жорий этилмоқда.

Жиззах давлат педагогика институтида вилоятнинг 299 та маҳалласида иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали шакллантириш, аҳоли билан ишлаш ва муаммоларни бартараф этиш масалалари бўйича ўқув семинарлари ўтказилди.

– Семинарда ишларни ташкил этиш баробарида аҳолига давлат хизматлари кўрсатишни янада яқинлаштириш масаласига ҳам эътибор қаратилди,– дейди Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Алишер Неков. – Мақсадимиз масъул ходимларни аҳоли билан мулоқотга тайёрлаш ҳамда одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб, маҳаллалардаги реал вазиятларга баҳо берган ҳолда иқтисодий-ривожланиш дастурларини тузиш кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.

Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?