Ҳоким ўринбосари лавозимига олий маълумотга эга бўлмаган шахслар ариза беришлари мумкин

09:29 07 Декабрь 2021 Жамият
595 0

2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир маҳаллада туман (шаҳар) ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозими ташкил этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Ушбу лавозимга қуйидагилар тайинланади:

Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни қисқартириш, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, тижорат банклари ва бошқа вазирликларнинг масъул ходимлари;

очиқ танлов асосида ишга қабул қилинган номзодлар;

тадбиркорлар, раҳбар бўлмаганлар, фаол ёшлар, нодавлат ходимлар ва коллеж битирувчилари ҳам ишга олиниши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?