Ҳоким Одил Аҳмедовни нега қабул қилди?

Наманган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Абдураззақов футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовни қабул қилди. Суҳбат давомида Наманганда футбол, хусусан, болалар футболини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. «Навбаҳор» футбол клубининг янги стратегияси муҳокама қилинди.
— Асосий эътибор маҳоратли ёшларга қаратилади. Биз наманганлик иқтидорли, ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаймиз, инвестицияни маҳаллий футболчиларни етиштириб чиқариш учун йўналтирамиз, — деди вилоят раҳбари.
Одил Аҳмедов мулоқот чоғида Наманганда футбол ривожи, «Навбаҳор» жамоасининг етакчи мавқега қайтиши учун бор куч-ғайрати ва тажрибасини сарфлашга тайёр эканлигини билдирди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг