Ҳоким фестивалда «Замонамиз қаҳрамони» лойиҳасининг мавзусини ўзгартирди

17:05 18 Июнь 2021 Жамият
1243 0

Одатда фестиваль ва шунга ўхшаш тадбирлар кўпинча мутасадди ташкилот ҳамда идоралар томонидан ташкил этилиб, иштирокчилар маромига етказиб ижро этишади. Мисол учун Навоий вилоятида ўтаётган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ўтаётган ёшлар фестивали дастуридаги «Замонамиз қаҳрамонлари» лойиҳасида ҳам вилоят ҳокимининг тадбиркор ёшлар билан учрашуви мулоқот тарзида кечиб, унда замон юкини елкасига олган кишининг портрети атрофида мулоҳаза юритилиши, саволларга жавоб қайтарилиши керак эди.

Ҳоким ташаббуси билан учрашувнинг мавзу ва формати ўзгартирилиб, унга фестивалда иштирок этаётган Самарқанд, Бухоро, Жиззах ва мезбонларнинг ёш тадбиркорлари таклиф этилди.

— Мен тадбиркорликда тажрибага эга раҳбар сифатида ҳудудимизда бизнесни ривожлантириш бўйича таклифларингиз билан ўртоқлашиб, бу борада бизнес ғояларингиз билан танишмоқчиман, — деди вилоят ҳокими. — Энг истиқболли таклиф ва ғояларни рағбатлантиришдан ташқари, уларни қўллаб-қувватлаш ниятидамиз.

Учрашувда ўндан ортиқ таклиф ва бизнес ғоялар ўртага ташланди. Чунончи, бухоролик ёш тадбиркорнинг вилоятда ёғоч ўймакорлиги мактаби ҳамда бизнесини ташкил этиш, самарқандлик йигитнинг лалмикор узумчиликка илмий ёндашган ҳолда иқлим шароитига мос узум етиштиришни йўлга қўйиш, жиззахлик тадбиркорнинг эса йил-ўн икки ой иссиқхонада маҳсулот етиштириш бўйича технологик таклифлари маъқулланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ёш тадбиркорларнинг таклифига келсак, вилоятда 300дан ортиқ тарихий меъморий обидалар бор, уларнинг ёғочдан ишланган эшик ромлари таъмирланишига ҳар сафар катта маблағ сарфлаб усталарни четдан келтирамиз, сув эса йилдан-йилга муаммо бўлиб бораверади, шу сабаб уни тежаш йўлларини қўллаб-қувватлашимиз керак ва ниҳоят иссиқхонанинг қайта тикланадиган энергия ҳисобидан иситиш, ёзда тез мослаштириш энг истиқболли лойиҳа, деди вилоят раҳбари ўз танловини изоҳлаб.

Учрашувда мазкур йигитлар йўлга қўйган бизнес субъектларга вилоятдан мутахассислар юборишга келишиб олинди

Темур ЭШБОЕВ,
(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер