Ҳисоботлар очиқлиги коррупциявий ҳолатларнинг олдини олади

16:36 08 Апрель 2022 Жамият
355 0

Фото: Халқ сўзи

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида айни шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда сув хўжалиги тизимидаги ташкилотлар масъуллари журналистлар ва блогерларга ОАВ билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилаётгани ва соҳага оид ахборотлар радио-телевидение, матбуот нашрлари ва расмий веб-сайтлар орқали кенг жамоатчиликка етказилаётгани таъкидлаб ўтилди. Шундан сўнг мавзу юзасидан ахборот берилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони доирасида жорий этилган ташкилий механизм коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишда муҳим ўрин тутмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар чоракда молиявий ҳисоботларнинг веб-сайтга жойлаштириб борилиши айни муддао бўлаётир.

— Фармонга мувофиқ вазирликнинг расмий-веб сайтида алоҳида «Очиқ маълумотлар» саҳифаси очилди, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Молия-хўжалик бўлими бошлиғи Баҳодир Примбетов. — Шакллантирилган очиқ маълумотлар рўйхати асосида вазирлик Молия-хўжалик бўлимининг 6 йўналишдаги молиявий ҳисоботлари «Очиқ маълумотлар» саҳифасига жойлаштирилди. Шу билан бирга вазирликнинг бошқа бўлимлари фаолиятига оид ҳозирги кунгача жами 20 йўналишдаги маълумотлар ҳам жамоатчиликка тақдим этилди. Молиявий ҳисоботларни ўз вақтида кенг жамоатчиликка онлайн эълон қилиб бориши учун тизим ташкилотлари бош ҳисобчиларининг бу борадаги масъулиятини ошириш мақсадида семинарлар ташкил қилмоқдамиз.

Ғ. Отажонов, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер