Ҳисоблагичлар фақат ДХМ ва my.gov.uz орқали қиёсловдан ўтказилади

11:48 03 Август 2022 Жамият
220 0

Иллюстратив фото

Ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат ДХМ ёки ЯИДХП орқали амалга оширилади.

Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:

юридик шахслар учун – 4 йил;

жисмоний шахслар учун – 8 йилни ташкил этади.

Ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун қуйидагича йиғим ундирилади:

жисмоний шахслардан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) БҲМнинг 20 фоизи (60 минг сўм);

ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) БҲМнинг15 фоизи (45 минг сўм);

юридик шахслардан БҲМнинг 1,5 баравари (450 минг сўм) миқдорида.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер