Ҳиндистондаги халқаро кўргазмада Ўзбекистон вакиллари 2 миллион долларлик экспорт келишувларига эришди

10:13 19 Февраль 2024 Жамият
58 0

Ҳиндистонда бўлиб ўтган “Acrex India 2024” халқаро кўргазмада Ўзбекистон вакиллари янги ҳамкорлар билан экспорт келишувларига эришди.

40 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этган ҳамда совитиш, иситиш, вентиляция ва интеллектуал қурилиш технологияларига бағишланган мазкур кўргазмада “Ўзелтехсаноат” уюшмаси аъзоси, “Infinity Copper Group“ (ICG) компанияси мисдан тайёрланган юқори қийматли буюмларни намойиш этди.

“ICG“ делегацияси самарали музокаралар натижасида Ҳиндистоннинг иккита компанияси билан англашув меморандуми имзолади. Мазкур келишувлар доирасида қиймати 2 миллион долларлик маҳсулот етказиб берилади.

“Infinity Copper Group“ компанияси сўнгги йилларда мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити ва халқаро ҳамкорлик учун очилган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиб, рақобатбардош маҳсулотлари билан халқаро бозорга дадил кириб бормоқда. Хусусан, ўтган йил хориж мамлакатларига қарийб 85 миллион доллар миқдорида мис қувурларини экспорт қилишга эришилди. Жорий йил АҚШ, Европа ва Африка давлатлари, шунингдек, Ҳиндистонга ҳам маҳсулот сотиш йўлга қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер