Ҳиндистонда яна янги штамм. Буниси жуда хавфли экани айтилмоқда

16:02 23 Июнь 2021 Дунё
1414 0

Ҳиндистонда тарқалишни бошлаган коронавируснинг янги штамми (В.1.617.2.1) жуда юқумли ҳисобланади.

Бу ҳақда Ҳиндистон тиббиёт фанлари институти директори Рандип Гулерия огоҳлантирмоқда.

Мутахассиснинг фикрига кўра, ушбу штаммни юқтириш шунчалик осонки, ҳатто зарарланган одамнинг олдидан ниқобсиз ўтишнинг ўзи ҳам етарли бўлади.

Бундан ташқари, шифокорлар унинг антитаначаларга чидамли ва иммунитет тизимини четлаб ўтиш қобилиятига эга эканлигидан хавотирда.

Ҳозирги вақтда ҳинд мутахассислари янги вакциналар унга қарши курашда қанчалик самарали эканлигини баҳолаш учун ўрганишни давом эттирмоқдалар.

Аввалроқ, Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли зич жойлашган Керала, Махараштра ва Мадхя-Прадеш штатлари маъмурларини "CОVID-19»нинг янги мутацияси хавфидан огоҳлантирган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?