Ҳиндистонда сув тошқинлари ва кўчкилар камида 50 кишининг ҳаётига зомин бўлди

11:02 22 Август 2022 Дунё
556 0

Дам олиш кунлари Ҳиндистон шимоли ва шарқида сув тошқинлари ва кўчкилар содир бўлиб, камида 50 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Уттаракханд штатида тўрт киши ҳалок бўлди, 13 нафар фуқаро бедарак йўқолган. Ҳиндистон шарқида Налкари дарёси тошиб кетди, оқибатда Жхарханднинг беш нафар аҳолисини оқим олиб кетди. Улардан тўрт нафари ўлик ҳолда топилган.

Одишада олти киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, штатнинг 800 минг аҳолиси тинимсиз ёғингарчилик туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер