Ҳиндистонда Ўзбекистоннинг туризм қишлоқлари ва маҳаллалари алоҳида эътироф этилди

Жорий йилнинг 17–18 март кунлари Ҳиндистоннинг Варанаси шаҳрида (Уттар-Прадеш, Ҳиндистон) ШҲТга аъзо давлатлар туризм маъмуриятлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Йиғилишда миллий туризм тармоқларининг бугунги ҳолати кўриб чиқилди. Шунингдек, янги туристик йўналишлар яратиш, логистика имкониятларини такомиллаштириш ва ШҲТ мамлакатлари ўртасида сайёҳлик оқимини тиклаш чора-тадбирлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Иштирокчилар Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти юқори эканлигини эътироф этишди. Хусусан, юртимизнинг ўзига хос турмуш тарзи ва бой маданияти, туристик қишлоқлар, туризм маҳаллалари ва кўчалари, бетакрор ҳунармандчиликка эга бўлган чекка қишлоқларда барқарор туризмни ривожлантириш бўйича тажрибасига алоҳида эътибор қаратишди.
Таъкидлаш лозимки, учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида 2023 йилда туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича қўшма тадбирлар режаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ШҲТнинг Самарқанд саммитида илгари сурилган «ШҲТ маконида туризмни ривожлантириш йили»га оид Тадбирлар режаси тасдиқланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Варанаси шаҳрининг «ШҲТнинг маданий ва сайёҳлик пойтахти» деб эълон қилинишига бағишланган маданий тадбирларда ҳам қатнашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда нутқ сўзлади
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди
- «Ливерпуль» юлдузи Диого Жота автоҳалокатда вафот этди. У яқиндагина оила қурганди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг