Ҳиндистонда Халқаро кураш ассоциацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

18:54 24 Ноябрь 2022 Спорт
255 0

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида кураш бўйича жаҳон чемпионати старт олмоқда. Мусобақа арафасида Халқаро кураш ассоциацияси (ИКА)нинг Ижроия қўмитаси йиғилиши ўтказилди.

Мазкур тадбирда ортда қолган йил сарҳисоблари қилиниб, келгуси йил режалари кўриб чиқилди. Ушбу анжуманда Халқаро кураш ассоциацияси раҳбарияти, Ижроия қўмитаси аъзолари қаторида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дилшод Ахатов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, ИКАнинг ўзбекистонлик вице-президентлари Комил Рўзиев (бир вақтда Осиё-Океания кураш ассоциацияси раҳбари), Зиёвуддин Ҳожиниёзов, Шерзодхон Қудратхўжа, шунингдек, Халқаро кураш институти ректори Ҳабибулло Тожиев, Ўзбекистон кураш федерацияси вакили Сардор Каримов ҳам иштирок этишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?