Ҳиндистонда гуруч ҳосили кучли ёмғир туфайли қисқарди

00:06 14 Август 2022 Дунё
903 0

Фото: Rebecca Conway/Getty Images

Дунёда етакчи гуруч экспортчиси бўлган Ҳиндистонда гуруч экинлари бу йил кучли ёмғир туфайли камайиши мумкин. Bloomberg агентлигининг Ҳиндистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб хабар беришича, экин майдонлари аллақачон 12 фоизга қисқарган.

Ҳиндистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 12 август ҳолатига кўра шоли етиштириладиган майдонлар 2021 йилдаги 35,36 миллион гектардан 30,98 миллион гектаргача қисқарган. Шу билан бирга, шакарқамиш экиладиган майдонлар 5,45 миллион гектардан 5,52 миллион гектарга ошди.

Бу йилги ёзда Ҳиндистонда муссон ёғингарчиликлари ўртача 8 фоизга юқори бўлган. Бироқ, Ҳиндистоннинг баъзи шоли етиштиришга ихтисослашган штатларида, масалан, шимолий Уттар-Прадеш штатида, ёғингарчилик, аксинча, етарли эмас. Ёмғирли мавсумда экин экиш одатда май ойининг охирида, йиғиш эса сентябрь ойининг охирида бошланади.

Дунё гуруч савдосининг қарийб 40% Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади. Аввалроқ The Economic Times газетаси Ҳиндистон ҳукумати гуруч экспортини чеклаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Май ойида Ҳиндистон мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид борлигини баҳона қилиб, буғдой етказиб беришни тақиқлаган эди. Шундан икки кун ўтиб Европада буғдой нархи бир тонна учун 438,25 еврога етди, кейинроқ Ҳиндистон шакар экспортини чеклади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер