Ҳиндистонда 23 киши чақмоқ уриши оқибатида ҳаётдан кўз юмди

18:28 25 Июнь 2020 Дунё
585 0

Архив сурат

Ҳиндистоннинг Биҳар штатида чақмоқ уришлари оқибатида 23 киши ҳаётдан кўз юмди ва яна 10 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда "Associated Press" маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар тарқатди.

Маҳаллий ҳокимият вакили Упендра Палнинг айтишича, ҳалок бўлганларнинг 13 нафари Бихар шаҳри марказидан унча узоқ бўлмаган Гопалганж туманидаги фермада ишлаётган ишчилар ҳисобланади. Жароҳат олганлар эса айни пайтда касалхонада даволанмоқда.

2019 йил июль ойида Биҳарда чақмоқ уриши оқибатида 39 киши ҳаётдан кўз юмган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?