Ҳинд компанияси билан Қорақалпоғистондаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди

Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, тармоқларга хорижий сармояларни кенг жалб қилишга қаратилган амалий ишлар доирасида жорий йилнинг 30 ноябрь куни мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги Элчихонаси кўмагида Ҳиндистоннинг “Rising Hongfa Group” компанияси раҳбарияти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ташкил этилди.
“Rising Hongfa Group” кўп тармоқли компания бўлиб, қурилиш материаллари, тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, саноат чиқиндиларини қайта ишлаш, муқобил энергия манбалари ва бошқа қатор йўналишларда фаолият олиб боради. Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари (Дубай), Уммон, Камбоджа ва Эфиопияда ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд.
Музокаралар давомида ҳинд тадбиркорларига Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий салоҳияти ва мавжуд имкониятлар ҳақида ахборот берилиб, манзилли лойиҳавий таклифлар тақдим этилди.
“Rising Hongfa Group” компанияси вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхонани ишга тушириш бўйича лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирди. Бу борада тегишли ҳамкорлик меморандум лойиҳаси кўриб чиқилди.
Мазкур инвестицион лойиҳа бўйича қўшимча маълумотлар алмашилгандан сўнг, яқин муддатларда ҳинд компанияси делегацияси Қорақалпоғистонга ташриф буюради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг