Ҳилола Умарова Сўх туманидаги мактабгача таълим ташкилотида бўлди

22:04 10 Февраль 2024 Жамият
311 0

Жорий йилнинг 9 февраль куни мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Фарғона вилояти Сўх туманидаги қатор таълим муассасаларидаги мавжуд шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Ҳудуддаги энг чекка — Ҳушёр қишлоғида жойлашган 13-давлат мактабгача таълим ташкилоти масъуллари ва тарбиячилари билан учрашувда тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, соҳа педагоглари малакасини ошириш бўйича қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, маҳаллий аҳоли фарзандларини имкон қадар мактабгача таълим тизимига қамраб олиш, мактаб тайёрлов гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича масъуллар ва тарбиячиларнинг таклифлари тингланди.

Вазир Ҳилола Умарова боғча ходимлари билан ўтказилган мулоқот давомида таълим маскани биносини қайта таъмирлаш, қайта жиҳозлаш бўйича билдирган таклифларни қўллаб-қувватлади.

Вазирлик ва ҳудуд масъуллари, туман ҳокимлиги вакилларига ушбу масалани ижобий ҳал этиш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Шундан сўнг Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий байрам дастури ташкил этилди. Унда болажонлар томонидан турли саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлар ижро этилди.

Маълумот учун: мазкур мактабгача таълим ташкилотида 180 нафар болалар таълим-тарбия олмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?