Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди

09:10 23 Сентябр 2021 Жамият
346 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”

Мамлакатимизда ҳар соҳада ташаббус кенг қулоч ёзди. Буни бугунги ўзгаришлардан ҳам билиб, сезиб, ҳис қилиб яшаяпмиз. Бунда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича ҳудудларни секторларга бўлиб аҳоли муаммоларини ўрганиш тизими муҳим ўрин тутяпти.

Хусусан, Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида 2-сектор ҳудудида яшовчи аҳолининг реал турмуш шароитлари ўрганилганда, 481 та муаммо аниқланиб, шундан 417 таси ҳал қилинди, қолган 64 тасини ҳал қилиши чоралари кўрилмоқда.

Масалан, сектор ҳудудида табиий газ билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилинишида амалий ёрдам сўраган “Сайхон” МФЙда яшовчи фуқаро А.Эшмаматов, “Кимёгар” МФЙда яшовчи фуқаро М.Шомахсумов, Ҳ. Олимжон номидаги МФЙда яшовчи фуқаро М.Ҳодиеваларнинг хонадонидаги табиий газ билан боғлиқ муаммолар бартараф қилинди.

Шунингдек, уй-жойи кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берилишида амалий ёрдам сўраган “Обод” МФЙ, Минорали кўчаси 119-уйда яшовчи фуқаро Ж.Джурақулов, “Маданият” МФЙ, Янгиер кўчаси 14-уйда яшовчи И.Азимов, “Хайрабод” МФЙ, Шарқистон кўчасида яшовчи Р.Ураловларга яшаш хонадонлари учун кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишида амалий ёрдам берилди. Шу каби, уй-жойи таъмирга муҳтож “Маданият” МФЙда яшовчи фуқаро С.Мусаева, “Кимёгар” МФЙда яшовчи Л.Муродова, “Хайрабод” МФЙда яшовчи З.Пирназароваларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилиши таъминланди.

Сектор ҳудудида мавжуд ижтимоий объектлар, кўп қаватли уйлар, бинолар ва иншоотлар, кўча ва бошқа объектларнинг ҳолати ўрганиш борасиида ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, сектор ҳудудидаги жами 510 та объектларда 3480 та муаммолар аниқланган бўлиб, бугунги кун ҳолатига 3221 таси (93 фоизи) ҳал этилди.

Сектор ҳудудидаги объектларда ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш борасида кўрилган чора-тадбирлар давомида “Обод” МФЙнинг М.Ортиқов, “Кимёгар” МФЙнинг Сайилгоҳ, Тўқимачилар, “А.Навоий” МФЙнинг Ором, “Маданият” МФЙнинг Қ.Имомов, Янгиер, Пахтакор, “Хайрабод” МФЙнинг С.Мавлонов, Мевазор, Янги ҳаёт кўчаларидаги ичимлик суви қувурларидаги носозликлар бартараф этилди. “Обод” МФЙ ҳудудида 8 км масофадаги ичимлик суви қувурлари янгиланди. Сектор ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, ушбу йўналишда “Обод” МФЙ ҳудудидаги 10 та, “Кимёгар” МФЙ ҳудудидаги 14та, “Маданият” МФЙ ҳудудидаги 8 та кўп қаватли уйларни том ва фасад қисмлари таъмирланиб, ер тўла қисмидаги камчиликлар бартараф этилди, шунингдек, ушбу кўп қаватли уй-жойлардаги электр ва иситиш тизими жорий таъмирланди. Сектор ҳудудидаги “Сайхон” МФЙ, “Тинчлик” МФЙ ҳудудидаги жами 7 та кўп қаватли уй-жойларнинг кириш йўлаклари ҳамда ташқи ёритиш тизими тўлиқ таъмирлаб берилди.

Таъкидлаш лозимки, сектор ҳудудида тадбиркорлар ва уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш, шунингдек, фаолиятсиз тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали уларни фаолиятини тиклаш чоралари ҳам кўриб борилмоқда. Жумладан, шаҳар 2-сектори ҳудудида 2021 йил июнь ойи якунига кўра йил бошидан жами 157 та, ой бошидан 23 та, 1 кунда 3 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти янгидан ташкил этилиб, уларга яратилган имтиёзлар натижасида уларда 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Масалан, сектор ҳудудида қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги ташкил этилган “Мухаббат савдо сервис” МЧЖ томонидан 5 та янги иш ўрни яратилди, шунингдек жамиятга айланма савдо фаолияти учун “Микрокредитбанк“ АТБ томонидан жорий йилнинг 12 май куни 200 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиб, қўшимча 6 та янги иш ўрни яратилди.

Бундан ташқари, ушбу йўналишда кўрилган чора-тадбирлар давомида, “Сарвар спорт товар” МЧЖ, “Дўстмат дурдонаси” МЧЖлари янгидан ташкил этилиши таъминланиб, улар томонидан 15 нафардан ортиқ ишсиз фуқаролар иш билан таъминланишиги эришилди. Шу каби, “Кимёгар” МФЙда М.Ҳамроқуловага гўзаллик салони ташкил этилишида амалий ёрдам берилиши натижасида 3 та янги ўрни яратилиб, 3 нафар хотин-қизлар, “Маданият” МФЙда Д.Худоёровага тикув цехи ташкил қилишида амалий ёрдам берилиши натижасида 4 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Барчамизга яхши маълумки, ҳозирги кунда дунё бўйича глобал масалалардан бири бўлган пандемия шароитида мамлакатимизда эҳтиёжманд аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоларини бандлигини таъминлаш муҳим ўрин тутади. Бу борада ҳудудлардаги ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож ҳамда пандемия таъсирида даромадини йўқотган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташкил этилиб, бугунги кунда ушбу ҳаракат доирасида 2-сектор ҳудудида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, сектор ҳудудида яшовчи ижтимоий оғир аҳволга тушиб даромад топиш имкони йўқолган 396 нафар эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, тегишли тартибда “темир дафтар”га киритилиши ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга 136 та тадбиркорлик субъектлари ҳомий сифатида бириктирилган.

Бугунги кун ҳолатига ҳомий тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларнинг ташаббуслари билан 396 та оилага 104 млн. 775 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 154 млн. 510 минг сўмлик нақд пул шаклида моддий ёрдам, 21 та оиланинг 2 млн. 600 мингсўмлик коммунал тўловлари тўлаб берилиши, 33 та оилага 8 млн. 200 минг сўмлик дори-дармон ва тиббий буюмлар тарқатилиши ҳамда 38 та оилага 72 млн. 316 минг сўмлик бошқа турдаги амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Сектор ҳудудида ижтимоий кўмак ва моддий ёрдамга муҳтож ёшлар ва аёллар билан ишлашда ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан, сектор ҳудудида 18-30 ёшгача бўлган ёшлар сони 9650 нафарни ташкил этиб, шундан улар билан ўтказилган сўровлар натижасида 8745 нафари тегишли сўровномалар тўлдирган, шундан 304 нафарида турли даражадаги ижтимоий кўмак ва моддий ёрдамга муҳтожлиги аниқланганлиги боис, уларни “Ёшлар дафтари”га киритилиши таъминланди.

Сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган чора тадбирлар натижасида 8 нафар тўлов-шартнома асосида ўқиётган талабанинг бир йиллик шартнома пули тўлаб бериди, 1 нафарига тикув машинаси олиб берилди, 13 нафарига тикувчилик фаолияти учун, 11 нафарига паррандачилик, 4 нафарига чорвачилик ва 16 нафарига бошқа йўналишларда имтиёзли кредит ажратилиши, шунингдек, 70 нафари турли бўш иш ўринларига жойлаштирилиши,
28 нафари ўзини ўзи банд қилиш эвазига бандлиги таъминланди, 35 нафарининг қисқа ўқув курсларида касб ҳунарга ўқитилиши учун жалб қилинди, 6 нафар ёшларга ер майдонлари ажратилиши таъминланди.

Шу каби, сектор ҳудудида “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, зарур ишлар олиб бориляпти. Ҳозирда ушбу рўйхатга киритилган хотин-қизларни ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш ишлари давомида 187 нафар психологик, 92 нафар ҳуқуқий ҳамда 21 нафар тиббий ёрдамга муҳтож бўлган аёлларга амалий ёрдам берилди.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аёллардан 6 нафари корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилиши, 4 нафари касб-ҳунарга ўқитилиши, 5 нафарига турли йўналишларда имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши, 1 нафари арзон уй-жой билан таъминланиши, 31 нафар хотин-қизларга бошқа турдаги амалий ёрдам берилиши таъминланди.

Шаҳар прокуратураси томонидан сектор ҳудудини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилган ҳар бир оила, аёллар ва ёшларни тизимли равишда қўллаб-қувватлаш ишлари назоратга олинган.

 

“Халқ сўзи”

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?