Ҳасанбой Дўсматовнинг жанги бекор бўлди

10:03 16 Август 2021 Спорт
816 0

Ҳасанбой Дўсматов 28 август куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида рингга кўтарилиши ва у шу куни танзаниялик 23 ёшли боксчи Ёхана Мчанжага қарши жанг ўтказиши лозим эди. Аммо, кутилмаганда ушбу жанг бекор қилинди.

Маълумот учун, африкалик чарм қўлқоп устаси фаолияти давомида 15 та жанг ўтказган. Ҳисобида 12 ғалаба ва 3 мағлубият бор. Рақибларини 10 та жангда муддатидан аввал мағлубиятга учратган.

Ҳозирча Дўсматов - Мчанжа жангининг нима сабабдан бекор бўлгани маълум эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?