Ҳарбий хизматчиларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши тақиқланмоқда

Ўзбекистон Қуролли кучларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланмоқда. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, Президент томонидан жорий йилнинг 29 ноябрь куни имзоланган қонун билан айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Унга кўра, Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жанговар шайлиги ва хизмат фаолияти самарадорлиги янада оширилади. Хусусан, қонун билан Ўзбекистон Қуролли кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга, қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга доир тақиқлар белгиланмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- «Билмак Навоийни — зўр маърифат нишони...»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг