Ҳарбий хизматчилар ўртасида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати якунланди
Доминика Республикаси пойтахти Санта-Доминго шаҳрида бўлиб ўтган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати юртдошларимиз учун муваффақиятли якунланди.
Ўзбекистонлик ҳарбий спортчилар умумжамоа ҳисобида 16 да давлат ичида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Жамоавий баҳслар давомида ҳамюртларимиз дастлаб Жанубий Корея, шундан сўнг Франция ва Бразилия жамоаларини мағлуб этиб, яққол устунликларини намойиш этди.
Таъкидлаш керакки, ҳарбий спортчиларимиз маҳорати Жаҳон чемпионатини бевосита кузатиб борган қатор давлат мутахассислари томонидан эътироф этилди.
Шундай қилиб, дзюдо бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати якунига етди. Мудофаа вазирлиги ҳарбий спортчилари Ўзбекистон ҳисобига яккалик баҳсларида 2 та олтин ва битта кумуш, жамоа таркибида эса 2 та кумуш медални ёзиб қўйди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг