Ҳар бир қонун бўйича эксперт олимлар, соҳа мутахассислари, маҳаллий Кенгаш депутатларининг фикр-мулоҳазалари олинади

15:47 26 Август 2022 Сиёсат
365 0

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Жорий йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, Қўмита ҳузуридаги эксперт гуруҳи аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилиниши назарда тутилган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Мажлисда “Электрон тижорат тўғрисида”, “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”,  “Электрон рақамли имзо тўғрисида”, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ва бошқа бир қатор масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, Қўмита раиси Малика Қодирхонова  “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонунга алоҳида тўхталди.

Сенаторнинг таъкидлашича, бугун ахборот технологиялари  кун сайин ривожланиб бораётган бир вақтда электрон тижоратни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш замон талаби. Ушбу ўзгаришлар албатта виртуал тижоратда савдо кўламининг янада ортишига хизмат қилади. Ҳозир кўплаб хотин-қизларимиз ушбу тижорат усулидан кенг фойдаланмоқда. Бу эса бола парваришидаги, расмий иш жойига эга бўлмаган аёлларимизнинг бандлигини таъминлаш, уй шароитида АКТ технологиялари ёрдамида даромад топиш имкониятини яратмоқда.

Шунингдек, иштирокчилар ҳар бир қонунга тўхталганда улардаги нормалар, ўзгаришлар хотин-қизлар фаоллиги ва гендер тенгликни таъминлаш борасидаги ишларга қай даражада таъсир ўтказишига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

 

 

«Халқ сўзи»,
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер