Ҳар бир маҳаллада ёшлар масаласи бўйича Президент вакили фаолият юритади 

18:54 09 Ноябрь 2021 Сиёсат
1039 0

Фото: "Халқ сўзи"

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда асосий масаладан ташқари ёшлар сиёсати ва «Яшил макон» лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳам кўриб чиқилмоқда.

«Жорий йилда ёшлар билан ўтказилган форумлар, сайловолди учрашувларида ёшлар сиёсати бўйича устувор йўналишлар ва жуда катта марраларни белгиладик. Ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган вертикал тизим яратамиз», деди Президентимиз.

Мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади.

— Ёшлар сиёсати энг муҳим масалалардан бири эканлигини инобатга олиб, ушбу ёшлар Президент вакили бўлади, — деди давлатимиз раҳбари.

Ушбу ёрдамчилар «ёшлар дафтари» ва ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш, маҳалладаги ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ёшларнинг бўш вақтини, айниқса Бешта муҳим ташаббус доирасида мазмунли ташкил этиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлаш масалалари билан шуғулланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?