Ҳар бир кафедра ўз йўналишида камида 2 та чет эл олийгоҳи кафедралари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши керак — Президент

18:56 16 Июнь 2021 Жамият
492 0

— Ҳар бир кафедранинг фаолияти илмий салоҳият даражаси ва ёшларни селекция асосида илмий фаолиятга жалб этиш кўрсаткичларига қараб баҳоланади. — дея таъкидлади Президентимиз Шавкат Мирзиёев, — Ўтган 3 йилда республика бўйича мавжуд 30 минг нафар профессор-ўқитувчилардан бор-йўғи 2,3 минг нафари нуфузли халқаро журналларда мақола чиқарган. Бизга бошқа мамлакат профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда иш юритадиган устозлар керак. Ҳар бир кафедра ўз йўналишида камида 2 та чет эл олийгоҳи кафедралари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши керак. Шунингдек, ҳар йили мавжуд 1,5 мингта кафедраларнинг 1 нафардан ёш олимларини хорижий нуфузли олийгоҳларга стажировкага юбориш йўлга қўйилади.

Йиғилишда икки ой муддат ичида келгуси йилда хорижга стажировкага юбориладиган профессор-ўқитувчилар рўйхатини тасдиқлаб, ҳукуматга тақдим этилиши белгиланди. Стажировка харажатларининг ярми олийгоҳ томонидан, қолган ярми бюджетдан қоплаб берилиши ва бунга жорий йилда бюджетдан 20 миллиард сўм маблағ ажратилиши ҳам . Ректорлар ҳар бир кафедра ҳузурида илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиб, уларнинг ўзига даромад топиши учун барча шароитларни яратиб беради. Ҳар бир ректор ушбу марказлар фаолиятини самарали бошлаши учун ўқув, лаборатория ва бошқа моддий-техника воситаларига камида 1 миллиард сўмдан маблағ ажратсин.

Олийгоҳ ректорлари икки ой муддатда 1,5 мингта кафедранинг тармоқ корхоналари билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйилсин.

Ҳамкорликнинг шакллари, талаблари, кафедра ва корхонанинг ўзаро мажбуриятлари, яъни амалиётдаги қандай муаммолар илм орқали ҳал қилиниши аниқ белгиланиши керак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?