«Ҳар бир йўл-транспорт ҳодисасида ўзимни айбдор ҳис қиламан» — Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи

17:51 23 Июнь 2021 Жамият
631 0

Фарғонада вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Дониёр Тошхўжаев журналистлар ва блогерлар иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоятда йўл-транспорт ҳодисаларининг кўплиги бўйича берилган саволларга жавоб қайтарди, деб хабар берди ЎзА.

«Вилоятимизда ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаларининг кўплиги мени энг кўп безовта қиладиган масала. Таҳлиллардан кўринадики, ҳатто коронавирусдан ҳам кўра бу борада кўп одам вафот этяпти. Бир рақамга эътибор қаратмоқчиман. 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 23 та қотиллик жинояти содир бўлган. Унинг биттаси ходимларимиз томонидан аниқланиб, мудҳиш воқеанинг олдини олишга эришилди. Афсуски, содир этилган ЙТҲларда эса 108 киши ҳаётдан кўз юмган. Бу жуда ҳам аянчли. Биз йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида кўплаб ишларни олиб бормоқдамиз. Фото ва видеофиксация воситалари ишлаяпти, ҳатто дронларни ҳам учирдик. Аммо бу борада ҳали қилинадиган ишларимиз кўп. Аввало, ҳайдовчилар, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни оширишимиз керак», дейди Тошхўжаев.

Шунингдек, Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи «Ҳар бир йўл-транспорт ҳодисасида ўзимни айбдор ҳис қиламан», дея қўшимча қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер