Ҳар бир ҳудудда уй-жой қурилиш кластерлари ташкил этилади

17:28 02 Декабрь 2021 Сиёсат
430 0

Архив сурат

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури ижросини самарали ташкил этиш, ипотека кредитлашни кенгайтириш ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда ҳар бир ҳудудда уй-жой қурилиш кластерлари ташкил этилиши маълум қилинди. Ушбу кластерларда хом ашёдан тортиб тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқариш занжири, лойиҳалаштириш, замонавий техника ва малакали мутахассислари бор қурилиш ташкилоти, сифатни назорат қилиш лабораторияси бўлиши шарт. 

Келгуси йилда уй-жой қурилиш кластерларини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион доллар ресурс жалб қилишга кўрсатма берилди.

Шунингдек, мавжуд хом ашё ёки йирик корхоналар атрофида қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди. 

Фориш, Сариосиё, Булоқбоши, Қоровулбозор, Пахтачи, Чуст, Ўзбекистон, Оҳангарон ва бошқа туманларда янги ташкил этиладиган кластерлар инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилади. 

Келгуси йилда қурилиш материалларига ихтисослашган 24 та туманда геология ишларини ўтказишга 100 миллиард сўм ажратилади.

Олдинроқ, 2022 йилда 29 та «Янги Ўзбекистон» массиви қурилиши  ва ипотека бозорида қурилаётган уй-жойлар сони талабга нисбатан анча камлиги ҳақида хабар берган эдик

Бундан ташқари, эндиликда ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат бериладиган бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?