Ҳамшираларнинг билим ва тажрибаси синовдан ўтказилди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Тиббиёт соҳасида ҳамшираларнинг ўрни беқиёс. Зеро, аҳоли саломатлигини назорат қилиш ва беморларни даволашда уларнинг зиммасига катта масъулият юклатилган. Шу боис соҳа ходимлари малакасини ошириш ва тажрибасини оммалаштириш муҳим аҳамиятга эга. Республика тез тиббий ёрдам маркази томонидан ташкил этилган «Ҳамшира – 2025» республика кўрик-танловидан кўзда тутилган мақсад ҳам шундан иборат.
Андижон шаҳрида танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туманлардаги танловларда фаол иштирок этган 7 нафар ҳамшира нафақат назарий билими, балки амалий тажрибасини ҳам намоён этди. Беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишдан тортиб, фавқулодда вазиятларда бажарилиши муҳим бўлган амалиётлар танлов шартларидан ўрин олди.

— Инсон қанча кўп билгани сари шунча оз билиши аён бўлаверар экан, — дейди танловнинг вилоят босқичи ғолиби, Қўрғонтепа тумани тез тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Садоқатхон Холбоева. — Ушбу кўрик-танловда иштирок этгунга қадар соҳага оид билимларим етарли, деб ўйлаган эдим. Бироқ ҳамкасбларим тажрибаси билан танишиш давомида ҳали ўрганишим керак бўлган услублар мавжудлиги аён бўлди. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, танлов мен учун тажриба алмашиш ва маҳорат мактаби вазифасини ҳам ўтади.
Айни пайтда вилоятда 3 минг 115 нафар ҳамширалар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш, тажрибасини оммалаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида аҳоли ва беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ҳам ортиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг