Ҳамшира 8 чақалоқни ўлдиришда айбланмоқда

Англиянинг шимоли-ғарбидаги Чешир графлигида Люси Легби исм-шарифли ҳамшира 8 чақалоқни ўлдириш ва яна 10 нафар янги туғилган гўдак ҳаётига суиқасд қилишда айбланмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
30 ёшли тиббиёт ходими ушбу ҳудуддаги Countess of Chester Hospital шифохонасининг неонаталь бўлимида ишлаган. Айни пайтга келиб у қамоққа олинган. Аслида шу пайтгача уни икки марта ҳибс қилишган. Аммо рўй берган ҳолатга тўлиқ аниқлик киритилгунга қадар ҳар сафар гумондор гаров эвазига озодликка чиқарилган эди.
Бугун ҳамширага нисбатан айблов Уоррингтон магистрлик судида расман эълон қилиниши кутиляпти.
Маълумот учун, тергов 2015 йил июнидан 2016 йил июнига қадар даврда чақалоқлар ўлими билан боғлиқ ҳолатларни ўрганди.
Сабаби 2017 йилда Countess of Chester Hospital шифохонасида янги туғилган гўдакларнинг нобуд бўлиши билан боғлиқ юқори кўрсаткич полиция эътиборини тортган.
Текширув ишларига ёрдам берган шифокорлар эса вафот этган чақалоқлар танасида ноодатий жароҳатларни аниқлашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг