Ҳамма Нурмагомедовларни америкаликлар олиб кетишди — Ҳабиб Нурмагомедов
Фото: AP
«UFC»нинг таниқли жангчиси ва собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов нима учун отаси Абдулманноп Нурмагомедов хотирасига бағишланган турнир иштирокчилари қаторидан Нурмагомедовлардан ҳеч ким иштирок этмаётганига изоҳ берди.
«Ҳамма Нурмагомедовларни америкаликлар олиб кетишди. Ёшлар бор, лекин улар профессионалларга қарши тайёр эмас. Нурмагомедовлар турнирда қатнашмайди, лекин ҳамма залда бўлади, барча қариндошлар ва дўстлар», дейди Нурмагомедов.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Нурмагомедовлардан Умар ва Абубакар ҳозир «UFC», Усмон эса «Bellator» турнирларида иштирок этмоқда.
Абдулманноп Нурмагомедов хотирасига бағишланган турнир жорий йилнинг 17 сентябрь куни Москвада бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг