МДҲ ПА Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенат Раиси иштирок этди

2020 йил 27 ноябрь куни видеоконференсалоқа шаклида МДҲ ПА Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Тадбирда МДҲ ПА Кенгаши Раиси, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси В.Матвиенко, ЖССТнинг Европа бўйича минтақавий директори Х.Клюге, Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати Раиси М.Мясникович, МДҲ ПА комиссиялари вакиллари, шунингдек, Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаева бошчилигида мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.
МДҲ ПА Кенгаши мажлиси иштирокчилари МДҲ мамлакатларида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича чораларни ҳуқуқий таъминлаш масаласини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари Т.Нарбаева мажлисда сўз чиқиб, пандемияга қарши курашишнинг ҳозирги даврида барча мамлакатлар олдида ҳал этиш лозим бўлган қатор вазифалар турганлигини таъкидлади.
Жумладан, Ўзбекистонда Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлашни кучайтиришга, аҳолига, иқтисодиёт тармоқларига ва бизнесга манзилли ёрдам кўрсатишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Бош вазир бошчилигида Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси ташкил этилди ва фаолият кўрсатмоқда, Инқирозга қарши жамғарма ташкил этилди, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида хайрия лойиҳаси бошланди.
Бундан ташқари, халқаро майдондаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Жумладан, Бош Ассамблеянинг 75-сессиясида мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев БМТ шафелигида «Пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари халқаро кодекси»ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси билан чиқди. Яқинда бўлиб ўтган ШҲТ саммити пайтида Президентимиз эпидемиялар келтириб чиқарадиган касалликларга қарши курашиш бўйича тиббиёт муассасалари тармоғини ташкил этишни, шунингдек, телетиббиёт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф қилди.
Парламент юқори палатаси раҳбари Т. Нарбаева сўзга чиқиб, ушбу ташаббусларни амалга оширишда МДҲга аъзо давлатлар парламентлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини таъкидлади.
Тадбирда Евроосиё маконида иқтисодий интеграциянинг ҳолати ва истиқболлари ва уни норматив-ҳуқуқий таъминлаш, 2021 йилда МДҲ мамлакатлари давлат ҳокимияти органларига сайловларни кузатиш учун тайёргарлик кўриш, МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси ва Европа кенгаши парламент ассамблеяси ҳамкорлиги масалалари, шунингдек бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг