Ҳамид Ғулом таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан адабий кеча бўлиб ўтди

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси, санъат арбоби, атоқли шоир ва драматург Ҳамид Ғулом таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан адабий кеча ўтказилди. Тадбирда таниқли ёзувчи ва шоирлар, жамоат арбоблари, шоирнинг оила аъзолари, ОАВ вакиллари ҳамда ёш ижодкорлар иштирок этди.
Йиғилишда устоз ижодкорлар ҳамда шоирнинг оила аъзолари сўзга чиқиб, Ҳамид Ғуломнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги хотираларидан сўзлаб бердилар.
Ҳамид Ғулом “Машъал”, “Мангулик”, “Феруза”, “Бинафша атри”, “Машраб”, “Қорадарё” сингари романлар, “Олмос қизи”, “Вафонинг узун йўли” каби қиссалар, туркум ҳикоялар, ўнлаб очерк ва публицистик мақолалар, “Тошболта ошиқ” мусиқали драма муаллифидир. “Меҳнат шуҳрати” ордени, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
XX асрнинг 30 йилларида ўзбек адабиётига янги овозлар кириб келди. — дейди Наим Каримов, академик. — Асқад Мухтор, Мирмуҳсин, Ҳамид Ғулом, Шукрулло, Шуҳрат сингари ўзбек адабиётининг байроғини баланд кўтарган шоир-ёзувчилар ижоди чинакамига порлаб, кўнгилларни ёритди, десак муболаға бўлмайди.
Тадбир доирасида шоирнинг “Танланган асарлар” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Юлдуз ЎРМОНОВА
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг