Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: ИИВ Ахборот хизмати
2022 йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Ғиждувон тумани Улуғбек кўчасида яшовчи 1988 йилда туғилган Р.Б. ва шу туманнинг Абади кўчасида яшовчи 1974 йилда туғилган А.Ш.лар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзгаларнинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, вобкентлик икки нафар фуқарони алдаб, уларнинг ишончига кириб, 400 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини ваъда қилиб, уларнинг ҳар биридан кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ долларидан, жами 800 АҚШ доллар пулларини олаётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг