Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

10:56 26 Декабрь 2023 Жамият
281 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний туман бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Ш.А. 5 нафар фуқарога гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.И. фуқаро М.Ф.нинг ишончга кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 400 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтиб, олдиндан 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?