Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Фото: Прокуратура Департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С. И. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 700 АҚШ доллари ва 1,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Ватанпарвар» ташкилоти тасарруфидаги Гулистон шаҳар ўқув спорт техника клуби ўқитувчиси Т.К. фуқаролар И.Б. ва Қ.У.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро У.Т. бошқа бир фуқаро Ш.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Ўзбекистон Президентининг 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор муассасаларга ташрифи жараёнларидан «Халқ сўзи» мухбири фоторепортажи
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- АҚШ Ғарбни Украинага қирувчи самолётлар етказиб беришга чақирмоқда
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Европада бир вақтнинг ўзида ҳам грипп, ҳам коронавирусни юқтирган беморлар кўпаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг