Ҳайдовчиларга қайси газ «заправка» ишлаётганини кўрсатувчи мобил илова ишга туширилади
Жорий йилнинг 1 декабригача автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг қайси бири ишлаётганини кўрсатувчи мобил илова ишга туширилади. Бу ҳақда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов YouTubeʼдаги «Лолазор» подкастида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, мазкур иловадан фойдаланиш бепул бўлади. Фақат АГТКШлар ўзларининг қўшимча хизматларини кўрсатиш ва реклама мақсадида иловадан фойдаланмоқчи бўлса, бунинг учун ҳақ тўланади.
«Мен ўтган ҳафта давомида ўзимизнинг маҳаллий ёшлар билан, ИТ компаниялар билан кўришиб, шу тизимларнинг барчаси ҳақида гаплашдик. Фақат бир нарса бор — барча ёқилғи қуйиш шохобчалари хусусий. Биз ҳозир дастур устида ишлаяпмиз. Барчага тавсиявий шаклда берамиз», деди Мирзамаҳмудов.
Унинг қўшимча қилишича, вазирлик бу илова орқали қайси АГТКШга газ узатилаётгани ҳақидаги реал вақт маълумотларини акс эттиради.
«Бу бепул бўлади. Биз улар билан Энергетика вазирлиги орқали шартнома қилиб, тизимни ва иловани яратиб бериш бўйича келишувга эришдик. Фақат ўша ёқилғи қуйиш шохобчалари қўшимча хизмати учун ёки реклама учун мобил иловани ишлатса қандайдир тўлов мавжуд бўлади. Лекин ёқилғи қуйиш шохобчалари бу иловани ишлатиш ёки ишлатмаслиги ўзининг иҳтиёрида бўлади», дейди вазир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг