Гвардиола йилнинг “Энг яхши мураббийи” совринини қўлга киритди

Фото: AP
Англиянинг “Манчестер Сити” клубининг бош мураббийи Хосеп Гвардиола ФИФА томонидан йилнинг “Энг яхши мураббийи” деб топилди.
Испаниялик мутахассис 2023 йилда “Манчестер Сити” билан Чемпионлар лигаси, Премер-лига ва Англия кубогида ғолиб чиққанидан сўнг “The Best” совринини қўлга киритди.
ФИФА мукофотига даъвогарлар учлигига, шунингдек, Лучиано Спалетти (“Наполи”/Италия терма жамоаси) ва Симоне Индзаги (“Интер”) ҳам кирган эди.
Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Лионель Скалони 2022 йилда “Энг яхши мураббийи” деб топилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг