Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди

14:51 21 Апрель 2020 Жамият
1028 0

Бугун, 21 апрель куни Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг навбатдан ташқари бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. 2018 йилдан “Агробанк” акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Муроджон Азаматович Ачилов Гурлан тумани ҳокимиэтиб тайинланди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов қатнашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?