Гуллар фестивали доирасида халқаро таълим форуми бўлиб ўтди

18:52 23 Май 2022 Жамият
581 0

Фото: Халқ сўзи

Наманганда бўлиб ўтаётган 61-Халқаро гуллар фестивали доирасида Наманган муҳандислик-технология институти ташаббуси билан халқаро таълим форуми ўз ишини бошлади. Чет тилларини ўқитишда тил ва таржиманинг роли мавзусидаги ушбу анжуманда дунёнинг ўндан ортиқ давлатларидан қирққа яқин тилшунос олимлар ва профессор-ўқитувчи иштирок этмоқда.

АҚШ, Франция, Дания, Португалия, Замбия, Россия, Беларус, Туркия, Ҳиндистон, Қозоғистон каби давлатлар вакиллари қатнашаётган форумда нуфузли фестиваль ва анжуманларда таржима жараёнларини ташкил этиш, гид хизматлари борасида сўз юритилди. Мазкур соҳадаги муаммоларни бартараф этиш учун илмий асосларни яратиш, махсус қўлланмалар нашр этиш масалаларига алоҳида урғу берилди.

НамМТИ ректори Одилжон Маматкаримовнинг айтишича, форум меҳмонлари Наманганда давом этаётган Халқаро гуллар фестивалининг ташкилий жараёнларини, таржима ва гид хизматларини юқори баҳолаганлар.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер