“Гулистон”да замонавий боғча қурилди

14:24 25 Август 2025 Жамият
99 0

Янгиқўрғон туманининг “Гулистон” маҳалласида 44-давлат мактабгача таълим ташкилоти учун тикланган ҳашаматли бино кичкинтойлар ва уларнинг ота-оналарига байрам совғаси бўлди. 3,5 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган иншоотда болажонларнинг намунали таълим ва тарбия олиши учун барча шароит муҳайё қилинган.

— Яқин вақтгача мослаштирилган бинода ишлаб келдик, — дейди ДМТТ мудираси Нилуфар Аманбаева. — Энди имкониятларимиз кенгайди. Икки қаватли ва етарлича хоналарга эга бинода машғулотларни талаблар даражасида ташкил этиш орқали фаолиятимизни янада юқори босқичга кўтарамиз. Кичкинтойларимиз сони ҳам ортиб 160 нафарга етди. Айни пайтда боғчамизда байрамолди шукуҳи ҳукмрон. Эрта-индин Истиқлолнинг 34 йиллиги санаси ва катта гуруҳни мактабга кузатиш тантаналарини ўтказамиз.

Маълумот учун, Наманган вилоятида жорий йилда битта мактабгача таълим ташкилоти учун янги бино қурилиб, 6 та болалар боғчасида реконструкиця ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер