Гулистонда Ўзбекистон — Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди

10:57 18 Ноябрь 2020 Сиёсат
270 0

Гулистон шаҳрида 12-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон — Қозоғистон демаркация қўшма комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Комиссия Мангистау вилояти билан чегарадош бўлган Қорақалпоғистон таркибидаги участкаси учун давлатлараро чегарани белгилаш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни давом эттирди.

Комиссия йиғилиши давомида Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши натижасида бузилган чегара устунларини тиклаш мақсадида Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти билан чегараси бўйлаб Ўзбекистон Республикасининг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари чегараларида Ўзбекистон — Қозоғистон давлат чегарасининг айрим участкаларида дала текшируви ўтказилди.

Музокаралар дўстона ва конструктив муҳитда ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?