Гулистонда МЧЖ раҳбарининг кирдикорлари фош бўлди

17:50 05 Август 2022 Жамият
365 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департемент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.i.” МЧЖ раҳбари У.А. ва бошқалар фуқаролардан гўёки инвестиция кўринишида пул маблағини жалб этиб, ҳар ой ўн фоиз устама тўловлари тўлаб беришга ишонтириб, 5 нафар фуқаронинг 105,8 млн сўми ва 17 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер