«Гулистон» маҳалласи ёшлар етакчиси республика танловига боради

19:59 28 Июнь 2022 Жамият
357 0

Фото: Халқ сўзи

Президентимизнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасидаги тегишли қарорлари ижроси доирасида ташкил этилган «Фидоий ёшлар етакчиси» кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи якунланди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги каби нуфузли ташкилотлар бош-қош бўлган мазкур танлов ёшларга оид давлат сиёсатини самарали ташкил этиш, навқирон авлодни она Ватан ва эл-юртга муҳаббат руҳида тарбиялаш, жойлардаги етакчиларнинг намунали иш тажрибасини ҳудудларда оммалаштириш, улар меҳнатини муносиб рағбатлантиришга йўналтирилгани билан ибратлидир.

Вилоят босқичида ҳудуднинг барча туман ва шаҳаридан ғолиб деб топилган 22 нафар ёшлар етакчиси тегишли шартлар бўйича баҳслашди. Ҳакамлар хулосасига кўра, Ўрта Чирчиқ тумани «Обод» маҳалласи ёшлар етакчиси БахтигулАзатова 3-ўринни, Чиноз тумани «Бирлик» маҳалласи ёшлар етакчиси Сарварбек Мирзаев 2-ўринни эгаллади. Оққўрғон тумани «Гулистон» маҳалласи ёшлар етакчиси Азамат Намозов кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

 

Шодиёр МУТАҲАРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер