Грузияга парвоз қилишда нималар талаб этилиши маълум қилинди

21:49 24 Июль 2021 Жамият
580 0

Грузияга боришни истаган барча йўловчилар қуйидаги талабларни бажаришлари керак, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги. Улар:

– ПЗР усули билан янги коронавирус инфекциясининг мавжуд эмаслиги учун тестдан ўтиш.

Синов Грузияга келишидан 72 соат олдин амалга оширилиши ва инглиз тилида тўлдирилиши керак. Ушбу талаб 10 ёшгача бўлган болаларга қўлланилмайди.

Тест олдиндан тасдиқланиши ва ушбу ҳаволадан рўйхатдан ўтказилиши керак:

www.registration.gov.ge

– Парвоздан олдин йўловчилар ушбу ҳаволадаги онлайн-шаклни тўлдиришлари лозим:

https://registration.gov.ge/pu...

Ушбу шакл парвозга рўйхатдан ўтказишда мобил телефонга юкланган бўлиши ёки йўловчининг қўлида босма шаклда бўлиши керак.

Талабларни бажармаган йўловчиларга Тошкент – Тбилиси қатновига рухсат берилмайди.

Истисно:

• Грузия фуқаролари

• COVID-19га қарши эмлашнинг тўлиқ курсини тугатган ва қўлларида эмлашнинг инглиз тилида тасдиқланган сертификати бўлган йўловчилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?